Молия вазири водийда газ заправкаларида нарх ошганига изоҳ берди

янв 03 / 2019

alt

Молия вазири Жамшид Қўчқоров водий вилоятларида газ заправкаларида нархнинг ошганига изоҳ берди:

– Водий вилоятларида газ нархининг ошганига келадиган бўлсак, у юртимизда 1 ноябрдан 11 сўмга ошиб, 1900 сўм деб белгиланган эди. Бироқ, айни кунларда унинг баҳоси 2200 сўм экани ҳақида хабарлар келмоқда. Ваҳоланки, уларга солинган солиқ атиги 55 сўмга ошган. Бу тадбиркорларга маҳсулот баҳосини 300 сўмга оширишга йўл очиши керак эмас. Ҳаммамиз битта мамлакат, юрт фарзандимиз. Қаерда солиқ ҳисобига нарх-наво ошган бўлса, айтинглар. Биз унинг олдини оламиз. Ахир ҳар соҳада очиқлик, шаффофлик таъминланмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *