Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди

мая 06 / 2019

alt

Энергетика вазирлиги Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасига асосан  синов тариқасида биринчи нефть қазиб олинганини хабар қилди.
 
Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.
 
Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра мураккаб лойиҳа саналади. Конни ўзлаштириш: катта чуқурлик (6000 м ва ундан юқори); юқори резервуар босим (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорат (168 ° С дан ортиқ).
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *