Мамаризо Нурмуротов Марказий банк раиси этиб тайинланди

июн 06 / 2017

alt

Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда UZ24 манбаси хабар берди.

Мамаризо Нурмуротов — 2000-2004 йилларда Молия вазири, 2004-2006 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган. 

Жорий йилнинг март ойида Нурмуротов Сенат аъзоси этиб сайланган эди.  

Хабарингиз бор, Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов май ойи охирида ҳасталик туфайли вафот этганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    09 июн 2017, 08:33

    Россияда банкга борсанг сендан паспорт ёки рухсатнома сурашмайди эркин харакатланиш имконияти бор бизда узгариш булармикан банк муассасаларига кирснгиз милиция ходимлари паспорт ва рухсатнома талаб килишади уларни вазифаси куриклашми ёки фукарони текширишми билмадим качон бизда хам банкга бемалол кира оларкинмиз

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *