Маҳаллийлаштириш дастуридан 77 та лойиҳа чиқарилди

фев 24 / 2016

alt

Унга кўра, дастурдан 77 та лойиҳа чиқариб ташланди, деб хабар беради UzReport.

Бунга сабаб корхоналар маҳаллийлаштириш даражаси бўйича олган мажбуриятларини бажармаганликлари бўлди.Шунингдек маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва импорт ўрнини босиш, бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўхшаш товарлар билан ички бозорни тўлдириш юзасидан олган мажбуриятларини вақтида амалга оширмаган корхоналар ҳам ушбу дастурдан чиқарилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур дастурга дастлаб 600 та лойиҳа киритилган бўлиб, унинг доирасида маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлайдиган корхоналар томонидан 1225 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган Дастурга кўра, ҳар йили импорт ўрнини босувчи 3,5 млрд. доллар қийматидаги маҳсулотларнинг тайёрланиши назада тутилган.

Маҳаллийлаштириш лойиҳаларига жалб этилган корхоналар 3 йилга бож тўловлари, даромад солиғи, мол мулк солиғи, ягона солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *