Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини UzAgro бренди остида сотиш имконига эга бўлади

авг 01 / 2017

alt

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси UzAgro бренди остида анъанавий ўзбек товарлари, хусусан, янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг халқаро бозорда кучли, барқарор яхши ўринни эгаллаши ҳақида маълум қилмоқда.

UzAgro дунёнинг исталган нуқтасида шериклар учун таклиф этилаётган товарлар ва хизматларнинг юқори сифати кафолатчисидир.

“Ўзбек маҳсулотини ягона бренд остида самарали ва яхши ўйланган ҳолда илгари суриш орқали биз қисқа муддатда юқори натижани қўлга киритамиз. Ҳар бир давлатдаги харидорлар UzAgro номини кўриб, улар экологик тоза, юқори сифатли, рақобатчиларни кўплаб биологик хусусият ва таъм жиҳатидан ортда қолдирувчи маҳсулотни харид қилишларини тушунишади, – дейди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК бошқарув раиси Тоҳиржон Жалилов. – UzAgro ўзбек экспортчилари учун бирлаштирувчи куч бўлади. Биргаликда биз биринчи бўламиз”.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини UzAgro бренди остида сотиш имкониятини қўлга киритади.

“UzAgro бизнинг экспортчиларга кўплаб вазифаларни ҳал қилишда кўмак беради. Бўлажак ҳосилни экиш чоғида биз ҳажмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маслаҳат берамиз, бунда жаҳон бозоридаги талаб инобатга олинади. Сақлаш ва юк ташуви билан боғлиқ харажатларни қисқартириш билан ёрдам берамиз. Ҳуқуқий кўмак кўрсатамиз. Ишончли шерикларни топамиз”, – дея давом этади Жалилов.

Брендни ривожининг стратегик жиҳатдан режалаштириш ҳозирги кунда ўзбек экспортчиларига бироз зиён кўрсатаётган харажатларни – турли маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп ёки етарли бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқариш, етарли бўлмаган даражада нархлаш, юқори хатарга эга бозорларда эҳтимолий шерикларни танлашдаги хатолар, қиммат логистика ва кредитларни қоплаш бўйича юқори сарф-харажатларни максимал қисқартириш имконини беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *