Карталарга масофадан буюртма бериш имкони пайдо бўлди

авг 20 / 2019
alt
 
Бугунги кунда пластик карталардан ҳамма жойда фойдаланилмоқда ва шу сабабли «Ипак Йўли» банки банк карталарини масофадан туриб очиш бўйича қулай ва хавфсиз ечимни таклиф этади. Энди сиз банкка ташриф буюришингиз, навбат кутишингиз ва ҳужжатлар тақдим этишингизга ҳожат йўқ. Ипак Йўли Мобиле мобил иловаси ёрдамида талабномани онлайн расмийлаштиришингиз ва картанинг тайёрлиги ҳақидаги хабар келишини кутишингизнинг ўзи кифоя.
 
Буюртма қилиш жараёни ниҳоятда оддий: иловада мижоз ўз талабига мос келувчи картани танлайди, ва «Буюртма бериш» ойнасига босади. Чиқарилган карта учун комиссия тўлови электрон ҳамёндан ёки мавжуд картадан ечиб олинади, ҳисоб ҳам айнан шу усулда тўлдирилади. Расмийлаштириш бир неча иш соатларида амалга оширилади ва фойдаланувчига у тайёр картани олиб кетиши мумкин бўлган энг яқин банк бўлими манзили ҳақида хабар келади.
 
Бундан ташқари, сўралган жойга, масалан, элчихонага тақдим этиладиган махсус бланкадаги маълумотномаларга буюртма бериш хизмати ишга туширилди. Бунинг учун, банк мижозлари бир неча қадамларни кетма-кет амалга оширган ҳолда буюртмани онлайн расмийлаштиришлари мумкин.
 
Тайёр ҳужжат ёки карточкани паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда талабномани тўлдириш жараёнида сиз томондан кўрсатилган, сиз учун қулай бўлган исталган банк бўлимидан олишингиз мумкин.
 
Ўз вақтингизни қадрлайсизми? Уни банкка боришга сарфламанг, зарурий картага онлайн буюртма беринг!
 
Бу хизматдан фойдаланиш йўлланмасини видеотасвирда кўринг:

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *