"Ўзкимёсаноат" АЖ 2015 йилда 4 млн долларлик янги кимёвий маҳсулотни экспорт қилди

фев 04 / 2016

alt

Бу ҳақда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Инновация маркази раҳбари, техника фанлари доктори, профессор Абдулла Дадахўжаев ЎзА мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган даврда тармоқ корхоналарида йигирмага яқин турдаги янги оддий ва мураккаб минерал ўғитлар, қарийб ўттиз турдаги янги ноўғит кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Биргина 2015 йилда етти турдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан 69 янги лойиҳа бўйича шартномалар имзоланди. Уларнинг 37 таси тўла бажарилиб, импорт ўрнини босадиган, рақобатбардош бир неча янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2015 йилда тўрт миллион долларлик етти турдаги янги кимёвий маҳсулот экспорт қилинди.

Жорий йилда бир қатор лойиҳалар амалга ошириш мўлжалланган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги Қўнғирот сода заводида натрий сульфат тузини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда. Ушбу маҳсулот шиша саноатида асосий хомашё, шунингдек, маиший кимё, текстиль, пойабзал, рангли металлургия тармоқлари учун муҳим ресурс бўлиб хизмат қилади. 

“Навоийэлектрокимё” заводида бишофит маҳсулотининг тажриба-саноат партияси яратилган бўлиб, ишлаб чиқаришга жорий этиш арафасида. Бунинг самарасида пахта йиғим-теримида зарур бўладигандефолиантларни ишлаб чиқаришдаги муҳим хомашё маҳаллийлаштирилади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *