"Ўзэкспомарказ"да тармоқ саноат ярмаркаси очилди

июн 08 / 2016

alt

“Ўзэкспомарказ”да геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоқ саноат ярмаркаси очилди. Унда 380 дан зиёд корхона ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. 

Геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия тармоқлари мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган ишлаб чиқариш соҳалари ҳисобланади. Буни тармоқ ярмаркасига қизиқиш тобора ортиб бораётганида ҳам кузатиш мумкин. 2014 йили мазкур кўргазмада 250 дан зиёд корхона иштирок этган бўлса, ўтган йили 330 дан зиёд бизнес субъекти унда қатнашган. 

Жорий йилги ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Ўзбекэнерго”, “Ўзбеккўмир”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларни тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи, Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати ҳамда улар таркибига кирувчи корхоналар, шунингдек, электротехника, мебель, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *