Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида энг яхшилари аниқланди

фев 02 / 2016

alt

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Ташкилий қўмита раиси –Республика Марказий банки раиси Ф.Муллажонов бошчилигида Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтди.

Танловда жами 26 та тижорат банкининг 854 та филиали, 4 295 та мини-банки ҳамда махсус кассалари иштирок этди. Ғолиблар саккизта асосий ва ўн битта қўшимча номинациялар бўйича тақдирланди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Қуйидагилар танлов ғолиблари деб эътироф этилди:

1. «Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банки» номинациясида:

Биринчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;

Иккинчи ўрин – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки;

Учинчи ўрин – «Асака»  акциядорлик тижорат банки.

2. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида:

Биринчи ўрин – АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Амалиёт бошқармаси;

Иккинчи ўрин – «Асака» банкнинг Сурхондарё вилоят филиали;

Учинчи ўрин – АТИБ «Ипотека банк»нинг Фарғона филиали.

3. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида:

Биринчи ўрин – АТ «Алоқабанк»нинг Навоий филиали, Кармана тумани;

Иккинчи ўрин – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Когон филиали, Когон тумани;

Учинчи ўрин – АТБ «Микрокредитбанк»нинг Оқтош филиали, Нарпай тумани.

4. «Пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича энг яхши банк филиали»номинациясида:

Биринчи ўрин – АТБ «Микрокредитбанк»нинг Косонсой филиали;

Иккинчи ўрин – ХАБ «Трастбанк»нинг Амалиёт бўлими;

Учинчи ўрин – АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Қашқадарё вилоят минтақавий филиали.

5. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида:

Биринчи ўрин – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Фарғона филиали «Фарғона» мини-банки;

Иккинчи ўрин – АТБ «Капиталбанк»нинг Марказий амалиёт бўлими «Аҳмад дониш» мини-банки;

Учинчи ўрин – АТБ «Ҳамкорбанк»нинг Амалиёт бошқармаси «Истиқбол» мини-банки.

6. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида:

Биринчи ўрин – АТБ «Микрокредитбанк»нинг Пскент филиали «Муротали» мини-банки;

Иккинчи ўрин – «Халқ банки»нинг Жиззах вилоят амалиёт филиали «Халқобод» мини-банки;

Учинчи ўрин – АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Беруний филиали «Тўрткўл» мини-банки.

7. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида:

Биринчи ўрин – АТИБ «Ипотека банк»нинг Қашқадарё филиалига қарашли 8-сонли жамғарма кассаси;

Иккинчи ўрин – ХАТБ «Универсалбанк»нинг Тошкент шаҳар филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси;

Учинчи ўрин – ХАТБ «Туркистон банк»нинг Юнусобод филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси.

8. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси»номинациясида:

Биринчи ўрин – АТБ «Инвест финанс банк»нинг Зангиота филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси;

Иккинчи ўрин – АТИБ «Ипотека банк»нинг Шаҳрисабз филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси;

Учинчи ўрин – «Халқ банки»нинг Олтинсой филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси.

Қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *