Ўзбекистонда янги "Ўзагроэкспортбанк" ташкил этилади

янв 30 / 2017

alt

Агросаноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда янги «Ўзагроэкспортбанк» банки ташкил этилади. Бу ҳақдаги Президент қарори 24 январда (Lex.uz) имзоланган. 

Банкнинг бошланғич устав капитали 10 млн евро. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (7,5 млн евро, 75%), «Ўзбекинвест» компанияси (1 млн евро, 10%), «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат СК» (500 минг евродан ёки 5% дан) янги банкнинг муассислари ҳисобланади.

«Ўзагроэкспортбанк» мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлайди.

Фото: UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *