Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ошди

апр 19 / 2019

alt

Жорий йилнинг январ-март ойида импорт ҳажми 5,2 млрд долларга (ўсиш суръати 32,9%) тенг бўлди. Бу ҳақда Spot.uz ёзади.
 
Рақамларга кўра, юк автомобиллари ва махсус автомобиллар импорт ҳажми ҳам ортиб, 131,4 млн долларни ташкил этди.
 
Шундан 106,4 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2,2 баробар кўп.
 
Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (42,5%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,0%) ҳамда қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (7,7%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.
 
Машина ва асбоб-ускуналар асосан Хитой (689,6 млн доллар), Корея (473,4 млн доллар), Россия (185,2 млн доллар), Туркия (148,9 млн доллар) ва Беларусдан (84,3 млн доллар) импорт қилинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *