Ўзбекистонда 40 млн долларлик хорижий инвестиция иштирокида янги лойиҳа ишга тушди

апр 30 / 2019

alt

Япониянинг JTI компанияси Ўзбекистондаги акцизости товарлари фабрикасида учинчи ишлаб чиқариш линиясини ишга туширди. 30 апрель куни мазкур корхонага пресс-тур ташкил этилиб, унда ўттиз нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 
alt
 
Ҳамкорликдаги лойиҳа 2015 йилда йўлга қўйилган бўлиб, қисқа муддат ичида фабрикада ишлаб чиқарилган товар белгилари Ўзбекистон умумий бозорининг 10% дан ортиқ ҳажмини эгаллади. 
 
alt
 
Фақатгина ўтган йилнинг ўзида қўшма корхона томонидан Ўзбекистон бюджетига 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ ва тўловлар тўланди (тахминан 12 млн АҚШ доллари) ҳамда фабрикада 100 дан ортиқ ва республиканинг турли ҳудудларида 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. 
 
alt
  
JTI нинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги бош директори Евгений Никольский компаниянинг экспорт режалари бўйича расмий баёнот берди: 
 
«Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўсиб бормоқда, бу эса ўзбек маҳсулотларини жорий йилнинг ўзида Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилишни бошлаш имконини беради. Буни Қирғизистон бозоридан бошлаш режалаштирилмоқда». 
 
alt
 
Ўзбекистонда янги ҳамкорликдаги лойиҳанинг амалга оширилиши – жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва мамлакат раҳбарияти томонидан қулай сармоявий муҳит яратилганининг натижасидир. Бу борада бизнинг лойиҳамиз яхши мисол бўла олади, бугунги кунда лойиҳамизнинг умумий  инвестицион ҳажми 40 млн долларга тенг. Халқаро компаниялар ҳамкорлигида Ўзбекистонда акцизости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхонанинг яратилиши ва ривожланиши жаҳонга машҳур маркалари ишлаб чиқарилишига имкон беради, бу орқали ички бозорда истеъмолчилар учун маҳсулотлар тури ортади ва табиий равишда контрабанда камайиб, бюджетга тушадиган солиқ тушумлари кўпайишига олиб келади.
 
alt
 
Ўзбекистон қутиларни рақамлаш ва маҳсулотнинг фабрикадан бошлаб ҳаракатини кузатиш бўйича  Россия ва Қозоғистон тажрибасини ўрганмоқда. Рақамли кодлар ёрдамида маҳсулотларнинг дўкон расталарига ва сўнгги фойдаланувига етиб боришини мониторинг қилиш бюджетга тушадиган солиқ тушумлари ортишида яхши имконият яратади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *