Ўзбекистон «Лукойл»дан 600 миллион доллар қарздор бўлиб қолди

мар 06 / 2019

alt

Ўзбекистон Россиянинг «Лукойл» компаниясидан 2018 йилда 600 миллион доллар қарздор бўлиб қолган. Бу ҳақда «Reuters» хабар тарқатди.
 
«Лукойл» Ўзбекистонда «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ишлайди. Қазиб олинган газ асосан Хитойга экспорт қилинади.
 
Газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровнинг сўзларига кўра, қарздорлик қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши керак бўлса ҳам, маълум бир қисми Ўзбекистон ички бозорига йўналтирилганлиги сабабли вужудга келган.
 
Компания ҳозирда Ўзбекистонда йилига 14,5 миллиард кубометр газ қазиб олишини маълум қилган. Мамлакатдаги лойиҳалар учун 8 миллиард доллар инвестиция киритган, шундан 4 миллиард долларни аллақачон қайтарган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​ 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *