Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 166-ўринда қайд этилди

фев 02 / 2016

alt

АиФ нашри қайд этишича, иқтисодий эркинлик анализи 1995 йилдан буён 178 мамлакат орасида мунтазам ўтказиб келинади. Индекс мулкдорлик ҳуқуқи, корруциядан эркинлик, солиқ эркинлиги, ҳукумат аралашуви, тадбиркорлик эркинлиги, меҳнат эркинлиги, савдо эркинлиги, инвестиция эркинлиги, молия эркинлиги каби  назорат кўрсаткичлари бўйича ҳисобланади.

Рейтингда малакатлар 0 баллдан 100 баллгача бўлган шкала бўйича тартибланади. Бунда қанча кўп балл бўлса, ўша мамлакатда иқтисодий эркинлик даражаси шунча юқори ҳисобланади.

Рейтингда Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлиги 46,0 баллга баҳоланган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *