"Ўзбекинвест" компанияси ўтган йил якунларига кўра, ишончлилик рейтинги "uzA++" даражасида тасдиқланди

мая 18 / 2016

alt

Агентликнинг таъкидлашича, Компаниянинг 2015 йилдаги фаолияти якунлари бўйича кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан яхшиланган. Компания томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 32 фоизга ўсган. 2015 йилда 12 млрд. сўм суғурта бадалларини тўлаб берилган. Умуман, «Ўзбекинвест» компаниясининг зарар кўриш даражаси мақбул даражада ва бу унинг комплекс баҳосига салбий таъсир кўрсатмайди.

Компания ўз фаолиятида қайта суғурталаш воситаларидан кенг фойдаланмоқда. Ўз портфелида йирик суғурта шартномалари мавжудлиги туфайли, суғурта портфелини мустаҳкамлаш учун қайта суғурталаш бўйича операцияларни амалга оширмоқда. Умуман, қайта суғурталаш фаолиятини баланд даражада комплекс баҳоланишининг сақланишини таъминлаш учун Компаниянинг қайта суғурталаш фаолияти суғурта портфели сон ва сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этмоқда.

Компаниянинг ҳудудий филиаллари ва суғурта бўлимларининг муваффақиятли фаолият юритаётгани Компания ишчан фаолиятининг комплекс баҳосига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 2015 йил якунида ҳудудий бўлинмаларининг умумий сони 151 тани ташкил этган, шулардан 14 таси ҳудудий филиаллар ва 137 таси суғурта бўлимларидир.

Инвестиция фаолияти суғурта компаниясининг тўлов лаёқати ва молиявий мустаҳкамлигини таъминлашда аҳамиятга молик омиллардан бири ҳисобланади. Инвестиция портфелини диверсификациялаш мақсадида «Ўзбекинвест» компанияси иқтисодиётнинг турли соҳаларига маблағлар киритмоқда. Хусусан, тижорат банклари, лизинг, суғурта ва инвестицион компанияларига маблағлар жойлаштирмоқда.

Компаниянинг барқарор молиявий ҳолати, суғурта бозорини бошқаришни тартибга соладиган тўлаш қобилияти бўйича етарли захирага эгалиги, шунингдек, бозордаги етакчилик ўрни Компаниянинг баҳолаш рейтинги сақланишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *