«Ўзавтосаноат» янги Cobalt ишлаб чиқармайдиган бўлди, келгуси уч йилда моделлар қатори янгиланади

фев 06 / 2019

alt

«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилдан янги Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш қароридан воз кечди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров маълум қилди.
 
«Янги Cobalt унчалик ҳам янги эмас. GM’нинг ўзида, Бразилияда ушбу лойиҳа 2016 йилда амалга оширилган эди. У ерда жорий йилнинг охирида Cobalt ишлаб чиқариш тўхтатилади. Биз эски автомобиль моделларини ишлаб чиқариш тўғри эмас, деган хулосага келдик. Шундай қилиб, янгиланган Cobalt ишлаб чиқариш бўйича режамизни бекор қиламиз.
 
Биз янги палтформани ўзлаштирамиз. Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатдик. Унинг ўрнига 2019 йилнинг учинчи чорагида икки турдаги янги автомобиль ишлаб чиқара бошлаймиз. Бундан ташқари, биз моделлар қаторини янгилаш борасида ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз»,  — Азиз Шукуровнинг сўзларини келтиради «Дарё».
 
«Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосарининг айтишича, янги инвестицион лойиҳалар татбиқ этилади. Келгуси уч йил давомида Асака заводидаги моделлар қатори янгиланади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *