Ўтган ҳафтада онлайн аукционларда 2,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

дек 11 / 2018

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали умумий суммаси 2,6 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 629 та автомобиль рақамлари сотилди. 

Респбулика товар хомашё биржаси маълумотларига кўра, битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48% иккинчи ва 30% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 22% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56% га тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *