GM Uzbekistan янгиланган Labo ишлаб чиқаришга киришди

июл 12 / 2017

alt

GM Uzbekistan концерни  ихчам юк ташиш автомобиль Labo'нинг янгиланган версиясини ишлаб чиқаришга киришди. Бу хабарни компания бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов тасдиқлади.

Рестайлинг қилинган Labo'нинг кузови олдингисидан 25 фоизга узайтирилади. Автомобилнинг янги версиясига бўлган талаб ўрганиб чиқилгандан сўнг, компания тўлақонли ишлаб чиқариш масаласида бир қарорга келади.

“Лабо”нинг аввалги русумларига 0,8 литрли мотор ўрнатилган бўлиб, қуввати 38 от кучига тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *