Фуқароларга пенсия тайинланишига доир қарор лойиҳаси тайёрланди

мая 13 / 2019

alt

Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини тубдан такомиллаштириш тўғрисида қарор лойиҳаси тайёрланди.
 
Ҳужжатда қайд этилишича, фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотлар билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Ўзархив” агентлиги ҳамда таркибий бўлинмалари, шунингдек шахсий таркибга оид ҳужжатлар сақлови мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга электрон сўровномалар юбориш ва қабул қилиш тизими орқали амалга оширилади.
 
Бу тартиб 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳри Бектемир, Яккасарой ва Чилонзор туман бўлимлари орқали, 2020 йилнинг 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.
 
2021 йил 1 январдан бошлаб:
 
     а) давлат пенсияларини тайинлашда фуқаронинг иш стажи мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот тизимига киритилган электрон маълумотларга асосан ҳисобланади;
 
      б) фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари:
 
       2005-2015 йиллардаги давр учун - АТ “Халқ банки”нинг жамғариб  бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар;
 
    2016-2018 йиллардаги давр учун - Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри, 2019 йилдан кейинги давр учун эса - иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш реестри маълумотлари асосида тасдиқланади.
 
Ушбу даврлар учун фуқароларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги маълумотлар талаб қилиниши ман этилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *