Cолиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

мар 09 / 2019

alt

Абдужалил Қурбонов Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Абдужалил Курбанов 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 1996 йилда Самарқанд молия коллежини, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. Абдужалил Қурбонов ҳозирги кунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келган. 

Шунингдек, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб Аловитдин Инагамов тайинланган. У шу кунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

А.Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Бунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *