“Coca-Cola” Ўзбекистондаги заводларини модернизация қилиш учун 30 миллон доллардан ортиқ инвестиция киритмоқда

мар 11 / 2020
alt
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd.” компанияси 2020-2021 йилларда 31 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган. Бу ҳақда корхонага эгалик қилувчи “Ўзбекозиқовқатхолдинг” хабар берди.
 
Хабарда ёзилишича, компаниянинг Ўзбекистон салқин ичимликлар бозоридаги улуши 2019 йилда 25 фоиз, ширин газланган ичимликлар бозоридаги улуши 50 фоиздан юқори бўлди. Компанияда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 38 фоизга, 2019 йилда 33 фоизга ошди.
 
Ушбу охирги 2 йилликдаги ўсиш даражалари ўз ўрнида “The Coca-Cola Company” компанияси томонидан дунё миқёсидаги энг юқори натижа сифатида эътироф этилди.
 
Компания 2019 йилда жаҳоннинг етакчи хорижий тадқиқотчи компанияси билан ҳамкорликда, Ўзбекистон салқин ичимликлар бозорида ўрганишлар олиб борди. Унга кўра, келгуси 10 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши, ҳамда ҳудудларнинг туристик салоҳияти кенгайиб бориши ҳисобига салқин ичимликлар сотиш бозори хажми 1.8 баробарга кўпайиши кутилмоқда.
 
Шуларни инобатга олиб, улар 31 миллион доллар миқдорида инвестиция ажратишга қарор қилишган. Бу пуллар Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтиришни назарда тутади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *