Coca-Cola компанияси Costa қаҳвахоналар тармоғини сотиб олди

янв 05 / 2019

alt

Американинг “The Coca-Cola Company”  корпорацияси Британиянинг “Whitbread PLC” фирмасига тегишли бўлган  “Costa” қаҳвахоналар тармоғини сотиб олиш бўйича битим имзолади. Ушбу битим суммаси 4.9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.
 
Компания Хитой ва Европа Иттифоқидаги назоратчиларидан тегишли рухсат олганидан сўнг битимни имзолади.
 
Умумий қийматда “Coca-Cola“ компанияси “Costa” қаҳвахоналар тармоғининг тўрт мингга яқин қаҳвахоналарига,  қаҳва доналарини қовурадиган ва уларни етказиб берадиган корхоналарига эга бўлади. Компания ушбу битим Африка, Осиё, Европа ва Яқин Шарқдаги 30 дан ортиқ давлатларда кучли қаҳвахоналар платформасини яратишга имкон беришини таъкидлади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *