"Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси" автомагистрали очилди

июл 17 / 2019

Ўзбекистон €“ Қозоғистон ўртасида халқаро аҳамиятга молик йўл очилди

17 июль куни “Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” халқаро автомагистралининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ушбу халқаро автомагистралнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
 
Автомобиль йўлининг узунлиги 84 километрни ташкил этади. Мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи халқаро автомобиль йўл билан туташтириш учун 108 млн долларлик маблағ йўналтирилди.
 
DSC_0159.JPG
 
“Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” автомагистрали мамлакатларимизнинг иқтисодиёти юксалиши ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ортишига хизмат қилади. Ўзбекистоннинг Қозоғистон орқали Шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишлар – Болтиқбўйи ва Европа мамлакатларига чиқишида, шунингдек, денгиз бўйи мамлакатлари билан боғланишида муҳим аҳамият касб этади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *