Бешариқлик тадбиркор ондатра ва нутрия мўйнасидан йилига 600-700 бош кийим тайёрламоқда

фев 19 / 2016

alt

Хўжаликнинг икки гектар майдондаги боғида ондатра ва нутрия (сув каламуши) етиштириш технологияси ўзлаштирилган. Тадбиркор уларнинг мўйнасидан йилига 600-700 та аёллар, эркаклар ҳамда болалар бош кийимлари тайёрлайди. Табиий маҳсулотлардан тикилган телпаклар ички бозорга етказиб берилади, деб ёзади Biznes-Daily нашри.

Шу билан бирга, хўжаликда яроқсиз ҳолга келган, эскирган мўйнали бош кийимларни таъмирлаб бериш ҳам йўлга қўйилган. Маҳалладаги 7 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

Телпак тикиш маҳоратини 12 нафар шогирд ҳам пухта эгаллаган. Улар Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида, шунингдек, Андижон вилоятида фаолият кўрсатишмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *