Асака автомобиль заводи 15 кун ишламайди

дек 30 / 2018

22013

29 декабрь куни GM Uzbekistan акциядорлик жамиятининг Асакадаги заводи 220 мингинчи автомобилни ишлаб чиқарди. Бу автомобиль – Chevrolet Nexia. Шу билан раҳбарият томонидан йил охиригача ишлаб чиқариш қувватини 220 минггача етказиш бўйича қўйилган мақсадига эришилди.

Компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди – 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунда мингдан ортиқ автомобиль дегани.

"Ўзавтосаноат" матбуот хизматидан маълум қилинишича, янги йилда Асака автомобиль заводи жамоаси 15 кунга таътилга кетади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *