"Агробанк" аёл тадбиркорларга 1 триллион 196 миллиард сўм миқдорида кредитлар йўналтиради

фев 24 / 2016

alt

Анжуманда Соғлом она ва бола йилида банк томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хусусан, аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантиришга 1 триллион 196 миллиард сўм миқдорида кредитлар йўналтирилиши маълум қилинди.

“Агробанк” қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, алоқа ва транспорт каби соҳаларга маблағ йўналтириб келмоқда. Ўтган йили банк томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга 224,4 миллиард сўм, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 931 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва ишлаб чиқариш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-режаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган сармоялар натижасида 77,5 мингта янги иш ўрни яратилган.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *