9 та тижорат банкининг валюта биржаси савдоларидаги иштироки вақтинча тўхтатилди — МБ

мар 20 / 2019

alt

Валюта биржаси (ЎзРВБ) савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлар сабабли бир қатор тижорат банкларининг савдолардаги иштироки вазият аниқлаштириб олингунига қадар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати ахборотида айтилади.

Ушбу банклар рўйхати: Ҳамкорбанк, Туркистон банк, Хайтек банк, Универсал банк, Инвест финанс банк, Ипак Йўли Банк, Савдогарбанк, Траст банк, Азия Альянс банк.

Валютани тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун мазкур банкларга нисбатан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида 31 ҳолатда жами 2.5 млрд сўм миқдорида жарима санкциялари кўлланилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари хорижий валюта олди-сотди амалиётларини биржадан ташқари валюта бозорида амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Банк мижозлари тижорат банки чет эл валютасини харид қилиш ва сотишни рад этган ҳолларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Марказий банк банклар ўз вазифа ва мажбуриятларини, шу жумладан мижозларга етказилган зарарни қоплашини таъминлашни кўзда тутувчи чораларни кўриб боради, – дея қайд этилади ахборотда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг