29 та хўжалик жамиятининг давлат акциялари инвесторларга сотилади

апр 29 / 2019

alt

Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

“Алоқабанк” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Соса-соla Ichimligi” қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

“Road Show” дастурлари ишлаб чиқилади.

Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича “Invest in Uzbekistan” ахборот кампанияси яратилади.

Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.

2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *