2018 йилнинг III чорагида иш ҳақи миқдорини оширган корхона ва ташкилотлар кўпайган

окт 30 / 2018

 

– Уларнинг улуши тоғ-кон (100 %), кимё (77 %), донни қайта ишлаш (75 %), қурилиш материаллари (74 %), электроэнергетика (70 %) саноат тармоқларида ҳамда қурилиш ишлари (77 %) ва транспорт хизмати (74 %) соҳаларида юқори бўлган

alt

Сўнгги чоракда иш ҳақи миқдорини оширган корхона ва ташкилотларнинг улуши II чоракдаги 50 фоиздан III чоракда 62 фоизгача кўпайган. Марказий банкнинг 2018 йилнинг III чорагида иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолат ва кутилмаларни ўрганиш натижаларида бу ҳақда айтилади
 
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, тармоқлар кесимида қаралганда иш ҳақини оширган респондент корхона ва ташкилотлар улуши тоғ-кон (100 фоиз), кимё (77 фоиз), донни қайта ишлаш (75 фоиз), қурилиш материаллари (74 фоиз), электроэнергетика (70 фоиз) саноат тармоқларида ҳамда қурилиш ишлари (77 фоиз) ва транспорт хизмати (74 фоиз) соҳаларида айниқса юқори бўлган.
 
Хусусан, жорий йилнинг III чораги мобайнида иш хақи миқдорлари оширилган корхона ва ташкилотларнинг 13 фоизида ўртача иш ҳақи 1-4 фоиз оралиғида, 36 фоизида 5-8 фоиз оралиғида, 31 фоизида 9-12 фоиз оралиғида ҳамда 10 фоизида 13-16 фоиз оралиғида оширилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *