2016 йилнинг 1-ярмида Россияда 8,57 минг дона GM Uzbekistan автомобиллари сотилди

июл 11 / 2016

alt

2016 йилнинг январь-июнь ойлари давомида GM Uzbekistan томонидан Россияга 8574 дона автомобил етказиб берилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2015 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга қисқарган.

Июнь ойида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1136 дона автомобил сотилди, бу ўтган йил билан таққослаганда 35 фоизга кам кўрсаткич. Январь-июнь ойида Россия автобозорида GM Uzbekistan нинг улуши 2015 йилдагидек 1,3 фоизни ташкил этди.

2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида GM Uzbekistan Россия бозорида сотилган автомобиллари бўйича 21-ўринда қайд этилди. Моделларнинг ҳеч бири энг кўп сотилган автомобиллар Топ-25лигидан жой олмади, деб ёзади UzDaily нашри.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *