2015 йили Тошкент вилоятида пахтачилик бўйича 97 та фермер хўжалиги шартнома мажбуриятини бажармаган

фев 05 / 2016

alt

Ишга масъулиятсиз ёндашув туфайли Бўка ва Бекобод туманларининг ҳар бирида 1 миллиард 200 миллион сўм, Оққўрғон ва Ўртачирчиқ туманларида эса 500 миллион сўмдан зарар кўрилган. 

Таҳлиллар кўра, вилоятда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режалари қўпол равишда бузилиб, 2 минг 500 гектар суғориладиган майдонларга бошқа экинлар экилган. Бундай ҳолатлар Бекобод, Янгийўл, Қибрай, Бўстонлиқ ва Чиноз туманларида мунтазам равишда такрорланиб келган. 

Бугунги кунда Тошкент вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавотнинг фақатгина 24 фоизи, гўштнинг 27 фоизи, сутнинг эса 20 фоизи қайта ишланмоқда.  Мева-сабзавот маҳсулотларининг 46 фоизи, гўшт маҳсулотларининг 39 фоизи, сут маҳсулотларининг 18 фоизи бирламчи қайта ишлаш даражасида сотиляпти.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *