2015 йил давомида республика бўйича жами 413 та янги "ИСУЗУ" автобуслари йўловчиларга хизмат кўрсатди

янв 29 / 2016

alt

Агентлик матбуот хизмати хабар беришича, анжуманда қуйидаги рақамлар келтириб ўтилди:

- Автотранспорт соҳасида лицензиялашдан 2015 йилда жами 33 млрд. 887 млн. сўмлик давлат божи ундирилди;

- Йил давомида ташувчилар томонидан тижорат асосида фойдаланиш мақсадида 587 та юк автомобили, 85 та микроавтобус ва 445 та (шундан 138 таси “Дамас” русумли) енгил автомобиллари сотиб олинди;

- 2015 йил давомида республика бўйича жами 133 та очиқ тендер ўтказилган бўлиб, уларда 1116 та йўловчи ташиш йўналишлари жойлаштирилди. Шундан 205 та шаҳар ичидаги йўналишларини жойлаштириш бўйича 33 та тендер, 799 та шаҳар атрофи ва 47 та шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларни жойлаштириш бўйича 92 та тендер, 65 та шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни жойлаштириш бўйича 8 та тендер ўтказилди;

- 2015 йил давомида ташувчилар томонидан Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган “ИСУЗУ” русумли автобуслардан Қашқадарё вилоятида 78 та, Тошкент вилоятида 64 та, Сирдарёда 59 та, Самарқандда 47 та, Бухорода 35 та, Хоразмда 27 та, Қорақалпоғистон Республикасида 21 та, Сурхондарёда 19 та, Фарғонада 18 та, Тошкент шаҳри ва Андижонда 13 тадан, Жиззахда 11 та ва Навоий вилоятида 8 та жами 413 та янги автобуслар лизинг ва банк кредитлари асосида сотиб олиниб, шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди;

- 2015 йил давомида Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга 2785 та лицензия ва 182190 та лицензия варақалари берилиб, 2016 йилнинг 1 январ ҳолатига лицензияланган автомобиллар сони 90024 тани ташкил этилди.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *