1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ошди

янв 23 / 2019

alt

Марказий банк 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажмини маълум қилди.

Ялпи олтин валюта захиралари — 27 081, 4 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 декабрь ҳолатига 25 983,0 миллион АҚШ доллари), шундан халқаро валютадаги активлар — 12 440,7 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 640,7 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 26 394,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 декабрь ҳолатига 25 291,7  миллион АҚШ доллари).

Марказий банк изоҳига кўра, 2018 йил январь-декабрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1281,65 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 160,7 млн доллар).

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *