Япониялик режиссёр Ўзбекистонда суратга олган фильм Берлин халқаро кинофестивалида намойиш этилади

фев 13 / 2019

alt

Япониялик таниқли режиссёр Киёси Куросава Ўзбекистонда суратга олган фильм — "To the Ends of the Earth" Берлин халқаро кинофестивали доирасида намойиш этилади. Бу ҳақда Азиз Абдуҳакимов фейсбук саҳифасида хабар қолдирди.

Куросава муаллифлигидаги сценарийга асосланган фильм Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган ёш япон аёли тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм 2018 йилда токиолик продюсерлар Эйко Мизуно-Грей ва Жейсон Грей, Тосикадзу Нишигая, шунингдек "Ўзбеккино" агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. 
 
Мазкур фильм Ўзбекистон-Япония дипломатик алоқаларининг 25 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қисман япон аскарлари томонидан қурилган Тошкентдаги Алишер Навоий театрининг 70 йиллигига бағишланган.
 
Маълумот учун: Киёси Куросава — мустақил кинорежиссёр, сценарийнавис, актёр, ёзувчи, кинотанқидчи. У триллер, детектив, драма ва ҳоррор жанрларида фаолият юритади. Куросава 40 дан ортиқ фильм муаллифидир. Канн фестивали ва Осиё киноакадемиясининг қатор мукофотлари эгаси.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *