Шоҳруҳ: "Ўзбекнаво" лицензиямни олиб қўймаган

янв 07 / 2016

alt

Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали қуйидагиларни маълум қилди:

“Мен ҳақимда турли хил миш-мишлар юрибти, эшитишимча, мен эстрадага чиқишим учун лицензиямдан маҳрум бўлган эканман. Лицензиямни ҳар 3 ойда янгилаб тураман. Кўп йиллардан бери эстрадага чиқмаслигим сабаби, эркак кишига 40 ҳунар кам дейилганидек, ўзимга яраша бошқа ишларим ҳам бор. Шунинг учун, мусиқа оҳирги даражали бўлиб қолган ва мусиқа мен учун хобби эканлигини биринчи маротаба эстрадага чиққанимда айтганман. Бўш вақтларимда мусиқага вақт ажратиб тураман, бу нарсани мени кузатаётган мухлислар жуда яхши билишади. Ҳар-хил ёлғон гап тарқатадиган баъзи бир оммавий ахборот воситаларига маслаҳатим, нимадир гапиришдан олдин менга ўхшаб далиллар келтиришсин ва гапига жавоб беришсин. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳеч қачон, ҳеч кимни ўз-ўзидан лицензиядан маҳрум қилмайди ва шундай қилинган ҳолатда ҳам улар фақатгина қайсидир эстрада вакили томонидан қилинган хатоликлари бўлса, ўша ишни қонун доирасида кўриб чиқиб, шунга яраша қарор қабул қилишади!”

Шоҳруҳ, шунингдек, ҳар 3 ойда янгилаб турадиган лицензиясининг суратларини ҳам ҳавола этган.  

alt

Шоҳруҳ сўнгги вақтларда хонандалар Манзура ва Шаҳзода билан дуэт тароналар куйлаб, яна кўриниш бермоқда.

 

  • Мехмон
    01 декабр 2016, 15:32

    мана лицензияни муддати тугаганига 3 йил 6 ой булибди янгиланг

  • Мехмон
    16 янвuary 2016, 12:46

    шохрухни жуда хурмат килиман.саьнат олмида уз йуналишига эга.ишларига омад тилиман.

  • Мехмон
    07 янвuary 2016, 15:46

    omad yor bo'lsin

  • Мехмон
    07 янвuary 2016, 13:56

    Хафа бўлма Шоҳруҳжон! Сен айтаётган оммавий ахборот воситалари гап тарқатмаяпти, аксинча дўстингман деб ёнингда юрган ҳамкасбларинг калла деса, саллани олмоқда. Ўлмаганни ўлдиради улар. Бўлмаганни бўлдиради улар. Мен репга қизиқмайман. Бироқ, 24 uz ни ашаддий мухлисиман.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *