Шоир Бобур Бобомурод: "Билмам, нега қимирлайди ер?!" (ШЕЪР)

янв 17 / 2016

alt

Шоир Бобур Бобомурод бўлаётган ушбу табиий ҳодисаларга бефарқ эмаслигини изҳор этган ҳолда қўлига қалам олди ва қуйидаги шеърни тақдим этди:

Билмам, нега қимирлайди ер, 
Нега ҳаво жойида эмас?!
Гоҳ ёз ўта ёндираман дер,
Гоҳ қиш қорни ёғдирай демас.

Машойихлар не келса бошга,
Демишларки одам феълидан.
Ором кетиб, дарз тушар тошга -
Маъсиятнинг оғир селидан.

Неъмат кетар маъсият сабаб,
У туфайли келар мусибат.
Вайрон бўлар диёрлар ажаб,
Бўм-бўш қолар юртлар оқибат.

Яхшиликлар тарк этиб ерни,
Дил қовжирар мисоли майса.
Нафи бўлмас тўкилган терни,
Барака йўқ - гуноҳ кўпайса.

Маъсиятнинг барин мабодо,
Ёзай десанг - достон бўлар шеър.
Бўғилмасми шундан сўнг ҳаво,
Титрамасми шундан кейин ер?!

Одам қилган ишларнинг барин,
Кўриб турган, билиб турган Зот.
Аямасдан раҳмат назарин,
Сабрдадир янаям, ҳайҳот.

Огоҳ айлаб бизларни ул Зот,
Ўзи яна асрар барқарор.
Шояд топсак тавбадан нажот,
Шояд бўлсак балки тақводор!

БОБУР БОБОМУРОД

2016.13.01. с.10:00.

Манба: “Даракчи” нашри

  • Мехмон
    25 янвuary 2016, 17:56

    уахши чиқипти маьносини билиш учун ўқиш керак

  • Мехмон
    18 янвuary 2016, 12:10

    фикримча шеьр маьнога эга эмас укилса нима деётганлигини хам тушиниб булмийди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *