Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» китоби сотувга чиқарилди

фев 14 / 2019

alt

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муаллифлигидаги «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» китоби сотувга чиқарилди. Бу ҳақда «Ҳилол» нашриёти матбуот хизмати хабар берди.

«Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган ‘Тафсири Ҳилолънинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

“Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимасиънинг муқаддимасидан унинг ушбу нашрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *