Севара Назархон — Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон авлодидан
Хонанда Севара Назархон Қўқоннинг сўнгги хони — Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди ҳисобланади. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти жамоасининг Фарғона водийсига саёҳати чоғида журналистлар шундай маълумотдан хабардор бўлган.
Қўқон шаҳридаги XIX асрнинг тарихий ёдгорлиги — Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон саройида бўлган журналистлар бу ердаги экспонатлар, яқин тарихдан сўзловчи қўлёзмалар, суратлар, қурол-аслаҳалар билан танишган.
Бу ерда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов самарқандлик журналистлар билан учрашган.
Ҳоким ушбу тарихий маскан, унинг атрофида барпо этилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш учун олиб борилаётган ишлар, шаҳарда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирган.
Худоёрхон саройи XIX асрда қурилган бўлиб, бугунги кунгача 114 та хонанинг 19 таси сақланиб қолинган.
Бугун нафақат Худоёрхон саройи сақланиб қолинган, балки унинг авлодлари ҳам Ўзбекистонда яшамоқда. Жумладан, халқимизнинг севимли хонандаси Севара Назархон ҳам Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди ҳисобланади, дейилади хабарда.
Хабар ва янгиликларни Одноклассники, Facebook, Twitter, Telegram'да ҳам кузатиб боринг
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг