"Scorpion" фильми рекорд даражада томошабин йиғди

дек 04 / 2018

alt

1 декабрь куни Тошкент кинотеатрларида "Scorpion" триллерининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази «Дарё»га хабар қилди.

Илк дам олиш кунларида картинани томоша қилиш учун кинотеатрларга 15 мингдан ортиқ томошабин келди. Бошқа фильмлар намойишига келадиган томошабинлар сони билан таққослаганда бу кўрсаткич 15-20 баробарга кўп.

Алишер Навоий номидаги кино саройи маъмуриятининг маълум қилинишича, мухлислар талабидан келиб чиққан ҳолда деярли барча кинозалларда беш сменада ҳам "Scorpion" намойиш этилмоқда.

Маълумот учун, картина тизери бир кун ичида бир миллион мартадан ортиқ томоша қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *