Она бўлиш арафасидаги ва фарзандли бўлган машҳурлар

дек 05 / 2018

alt

Эътиборингизга ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида 2018 йилда ота-оналик бахтига муяссар бўлган ва фарзанд кутаётган машҳурлар рўйхатини келтирамиз.

Хонанда Дилсўз - Гўзал Жуманиёзова учинчи бор она бўлиш арафасида. Хонанданинг Дилсўз ва Сафина исмли икки қизи бор. 

alt

2018 йилнинг 15 май куни Жамшид билан турмуш қурган хонанда Умидахон ҳам фарзанд кутмоқда.

alt

Актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам яна она бўлиш арафасида. Актрисанинг Саъдияхон исмли бир қизи бор.

alt

2018 йилда фарзандли бўлган машҳурлар:

Хонанда Нилуфар Усмонова ўзбек шоу-бизнесида фарзандлар бўйича жуда ҳам етакчи. Хонанда 1 август куни бешинчи фарзандини дунёга келтирди. Қизалоққа Сафия деб исм берди.

alt

Хонанда ва бошловчи Карен Гафуржанов ва унинг рафиқаси Садоқат 2018 йилда ўғил фарзандли бўлишди.

alt

Ойбек ва Нигора иккинчи бор ота-оналик бахтига мушарраф бўлди. Юлдузли оилада 26 май куни иккинчи ўғил фарзанд дунёга келди.

alt

Таниқли бошловчилар Шох Алимович (Нодиршох) ва Ойхон Ифорзодалар хонадонида июль ойида иккинчи ўғил фарзанд дунёга келди. Жуфтликнинг катта ўғли Амиршох бир ёшдан ошган. Иккинчи фарзандларига Зохиршох деб исм берган.

alt

ВИА «Мароканд»​ гуруҳининг аъзоси Абдурашид Тошматов қиз фарзандли бўлди. У биринчи бор оталик бахтига муяссар бўлди.

alt

«Сетора» гуруҳи илк таркиби аъзоси Лейли февраль ойида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. У қиз фарзандни дунёга келтирди.

alt

Таниқли актриса Гулчеҳра Шаропова (Эшонқулова) ҳам бу йил иккинчи бор оналик бахтига эришди. АҚШда истиқомат қилаётган актриса қиз фарзандли бўлди.

alt

Режиссёр Зебо Наврузованинг кенжа ўғли Муҳаммадали ҳам бу йил оталик бахтига муяссар бўлди. Унинг хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди.

alt

Хонанда ва актёр Диёр Маҳкамов хонадонида ҳам бу йил янги чақалоқ дунёга келди.

alt

Хонанда Шаҳноза Отабоева ва актёр Комол Бобоназаровларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *