Мухлис: Сардор Мамадалиев концерт вақтида мухлисасини ҳақорат қилди

дек 06 / 2015

alt

Ушбу концертга келган мухлислардан бирининг "Сардор Мамадалиев мухлисини нега ҳақорат қилди? "Ўзидан кетган" санъаткорнинг концертидан репортаж" сарлавҳали мақоласи “Бекажон” газетасида чоп этилди. Мухлис севимли хонандасининг концертига катта қизиқиш билан борганини, афсуски, ўзи кутганидек маза қилиб дам олиш ҳиссини туймаганини айтиб, бунинг сабабларини келтириб ўтган.

Мақола муаллифи аввалига саҳнадаги мониторлар, созандаларнинг саф туришидан жонли ижро бўлади, деб ўйлаганини, лекин адашганини айтиб, концертнинг фонограммада ўтганлигига ишора қилади.

Муаллифнинг ёзишича, Сардор Мамадалиев ҳар икки гапининг бирида томошабинлардан олқиш сўрайверган. “Қўшиқларингни шундай айтгинки, чапак чалмаган ҳам чалворсин-ей, азамат! Сўраб олганинг қарздек гап!”, дегим келди-ю, айтолмадим, - дейди у.

Дастур ўрталарида хонандага мухлислар гул берган. Бироқ хонандани ҳар томондан қўриқчилар саф тортиб қўриқлаган. “Жаҳон юлдузларининг айримларинигина шунақа қўриқлашганини телевизорда кўргандим”, - деб киноя қилади муаллиф. - Узоқ-яқиндан келган мухлислар расмга тушолмай армонда қолишди. Мен сизларни севаман! Умрим охиригача таъзимдаман”, деб турган хонанда нима учун мухлислари “селфи” қилишига йўл қўймади?!

Маълум бўлишича, маросим тугагач, қизиққон мухлислардан бири хонанда ижросидаги севиб тинглайдиган қўшиқлардан бирини айтиб беришини илтимос қилган. Севимли санъаткоримиз эса шунча одамнинг кўз олдида мухлисасига: “Сабр! Сабр! Бунча шошасиз! Агар қиз бола бўлганингизда ҳали-вери эрга теголмасдингиз!”, деган. Мақола муаллифи буни ҳазил деб қабул қила олмаганини, бу ҳақорат эканини айтади.

“Концерт дастурида ўзига хос блоклар, қўшиқларнинг жойлашув ўрни бўларди. Назаримда, Сардор Мамадалиев тўй ташвишлари билан бўлиб концертига тайёргарлик кўрмаган”, - дейди мухлис.

Муаллиф агар концертни Зокир Очилдиев олиб бормаганида нима бўларди, билмадим, дея хулоса қилади ва санъаткорларга қарата пастроқ тушишни, чунки уларни баландга, саҳнага кўтарган мухлислар бўлишини айтиб ижобий бўлмаган таассуротларини якунлайди.

Фото: popcorn.uz

 

  • Мирзаев О
    07 декабр 2015, 08:41

    Ушбу хонандага жуда ҳурматим баланд эди, аммо бу хонанда ҳам бошқа хонандаларга ўхшаб фонаграммасиз қўшиқ куйлай олмас экан. булар ҳаммаси халқни алдашдан бошқа нарсани билишмайди. Қайси виждон билан халқдан қўрқмасдан пул олишиди чипта учун озгина уят керак.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *