Хоразм "Лазги"си ва Буюк ипак йўлининг Ўзбекистондан ўтган қисми ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

ноя 29 / 2018

Похожее изображение

Хоразм “Лазги”си “Хоразм рақси – Лазги” номи остида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилиши мумкин. Бу Шавкат Мирзиёевнинг  “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
 
Бундан ташқари, Буюк ипак йўлининг Ўзбекистондан ўтган қисмини “Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси” ва “Ипак йўли: Фарғона – Сирдарё ҳавзаси” номи остида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш режалаштирилган.
 
Маълумот учун, Хивадаги "Ичан қалъа" мажмуаси,  Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабзнинг тарихий марказлари, Чотқол биосфераси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шошмақом, Бойсун маданий макони, Катта ашула, аския, ош, Наврўз, атлас ва адрас ишлаб чиқариш технологиялари ташкилотнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатидан жой олган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *