Ўзбекистонда илк бора тарихий эртак мавзусида фильм суратга олинмоқда

дек 04 / 2015

alt

Фильм қизиқарли афсона ва ривоятларга асосланган бўлиб, унда Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар акс эттирилган.

“Ойқиз эртаги” бадиий фильмининг сценарийси Муҳаммад Давлатиллоҳ ва Акбар Бектурдиев қаламига мансуб, постановкачи режиссёр Акбар Бектурдиев, постановкачи рассом Акмал Саидов. Фильмда Ҳайрулла Саъдиев, Маъруф Отажонов, Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова каби таниқли ва ёш актёрлар суратга тушишмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда илк бора суратга олинган тарихий эртак мавзусидаги “Ойқиз эртаги” фильмининг трейлери интернетда пайдо бўлди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *