Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 300 дан ортиқ графика ишлари намойиш этилмоқда

янв 29 / 2016

alt

Ушбу кўргазманинг “Тикланиш” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Бу ерда бугунги кунда ижод қилаётган рассомлар билан бирга ХХ аср ўрталарида самарали фаолият кўрсатган график-мусаввирлар ижодига ҳам кенг ўрин берилган. 

Мазкур кўргазма экспозициясида графиканинг турли йўналиш ва услубларидаги 300 дан ортиқ асар намойиш этилаётир. Айниқса, М.Содиқовнинг «Ўзбекистонга», Г.Бойматовнинг «Одамлар», М.Тўхтаевнинг «Афсоналар туғилган дунё» каби кўплаб асарлари тасвирий санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *