Бухорода "Ипак ва зираворлар" анъанавий фестивали ташкил этилади

фев 03 / 2016

alt

Фестиваль дастлаб 2001 йилда "Ўзбектуризм" миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлими ҳамда бир гуруҳ ҳунармандлар ва туристик фирмалар раҳбарлари ташаббуси билан ташкил этилган.  Ушбу тадбирга 2015 йилга қадар республикамизнинг барча вилоятларидан туристик ташкилотлар, ҳунармандлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар қатнашган.

Ўтган йилда фестивалда БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти вакили, “Ўзбектуризм” миллий компанияси, “Ҳунарманд” уюшмаси, республикамиз ва чет эл сайёҳлик фирмалари раҳбарлари, юртимиз ҳамда 10 га яқин хорижий давлатлар ҳунармандлари, маданият соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ва келган сайёҳлар, 20 дан ортиқ давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари дипломатик корпуси хамда 10 дан ортиқ халкаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Олдинги йилларда фестиваль фақат ипак ва зираворлар савдоси ва палов сайлларидан иборат бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб миллий ўйинлар, спорт мусобақалари ва миллий либослар намойиши, ҳунармандларнинг маҳорат намойишлари ва турли маданий тадбирлар билан кенгайтирилди. 
Манба: Бухоро вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *