Актёр Йигитали Мамажонов ва актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш қургани ростми?

дек 12 / 2018

 

altАктёр Йигитали Мамажонов ва актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш қурди. Бу ҳақда журналист Сардор Комилов маълумотига асосланиб «Дарё» хабар қилди.

Йигитали ва Муқаддас қонуний тарзда никоҳдан ўтган. Улар, шунингдек, фарзанд ҳам кутишмоқда.

Ушбу никоҳ Йигиталининг учинчи, Муқаддас Саъдуллаеванинг иккинчи турмуши ҳисобланади. Йигиталининг аввалги никоҳларидан уч нафар фарзанди бор.

Муқаддас Саъдуллаева аввалги турмушидан Саъдия исмли қиз фарзанд кўрган. Актриса «Instagram»даги постларидан бирида «Ҳаётий тажрибамга кўра, инсонлар бировнинг шахсий ҳаётига ҳам аралашиб турмушини бузиб юборишганигача кўриб гувоҳ бўлдим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича, сирлилигича қолгани яхши! Оиламни бундан буёғига ҳар қандай бало қазолардан узоқ тутаман», деб ёзган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *