Абу Даби фестивалида илк бор Ўзбекистон павильони тақдим этилади

дек 03 / 2018

2009 йилдан буён БААда ўтказиб келинаётган мамлакат асосчиси Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивалида илк бор тақдим этиладиган Ўзбекистон павильони энг катта композиция бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда тадбир ишчи гуруҳи аъзоси, санъатшунос Сардор Бабаев Тuron24га хабар қилди.

Ўзбек павильони улкан Регистон майдони шаклида бўлиб, ён атрофидаги ҳужраларда хунармандчилик, нақш ўймакорлиги, гиламдўзлик, сўзана тикиш санъати каби ўзбек миллий маданий мерослари экспозициялари ва амалий санъат яралишини намойиш қилувчи миниатюра рассомлари ўрин эгаллаган. Павильон марказида эса катта қозонда 10 минг кишилик ош пиширилиши кўзда тутилган. Фестивал меҳмонлари ўзбек миллий рақслари лазги,тановар ва муножот, мақом ва бахшилар куйлари, доирачи ва дуторчилар санъатидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Миллий ҳунармандлар ва ошпазлар томонидан мастер класслар ташкил этилиб, ўзбек миллий либослари кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, фестивал давомида ташриф буюрувчилар ва нуфузли меҳмонлар учун “Ўзбегим” ва “Мақом” китоб албомларининг расмий тақдимот маросими ўтқазилиши ҳам кўзда тутилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *