41 нафар ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди

дек 06 / 2018

alt

Бошловчи Нилуфар Сотиболдиева ва бир қанча ёшлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Куни кеча «Ёшлар ижод саройи»да илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат ва журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги ҳамда кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган, илмий-ижодий фаолияти орқали юксак натижаларга эришаётган 41 нафар ёшларга, соҳаларнинг фахрли вакиллари томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди.

alt

Марҳум журналист, блогер KRuz.uz сайти асосчиси Фурқат Юсуповга ҳам «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони берилди. (Фурқат Юсупов жорий йилнинг июл ойида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган).

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *