29 январь куни Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов иштирокида достон кечаси бўлиб ўтади

янв 27 / 2016

alt

Кечада ўзбек анъанавий достонларидан бўлмиш "Келиной” достони ижро этилади, деб хабар беради Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати.

Абдуназар бахши ижро дастуридан "Алпомиш” достони ва "Гўрўғли” достони туркумига кирувчи бир қанча достонлар, шунингдек, достон ижрочилиги йўлидаги халқ қўшиқлари, термалар ўрин эгаллаган. Абдуназар бахши ижросидаги бир қанча достон ва қўшиқлар Ўзбекистон телерадиокомпанияси олтин фондидан ўрин олиб мунтазам эфирга узатилиб борилмоқда.

Шунингдек, бахши ўз ижоди давомида Франция, Белгия, Швейцария, Таиван, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида ижодий сафарларда бўлиб ўз ижодини намойиш этиб, ўзбек ҳалқ бахшичилик анъаналарини дунё халқлари орасида муносиб тарғиб қилиб келмоқда.

Кеча 29 январь куни соат 18:00 да бошланади. Достон ижроси 2 соат давом этади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *