Япониядаги табиий офат қурбонлари сони ортиб бормоқда

июл 09 / 2018

alt

NHK телеканали Япониядаги табиий офат бўйича янги маълумотларни жойлаштирди. Унда айтилишича, мамлакатнинг ғарбий қисмида ёғингарчилик туфайли юз берган тошқин ва кўчкилар натижасида ҳалок бўлганлар сони 112 тага етган.

Мутахассислар 3 киши оғир аҳволда эканлиги ва 79 киши йўқолганини айтишмоқда.

Ҳиросима префектурасида 44 киши ўлгани қайд қилинди.

Окаяма, Эхимэ, Киото, Ямагути, Фукуока, Кагосима, Ҳёго, Сига, Гифу, Коти ва Сага префектураларида ҳам ўлим ҳолатлари ҳам хабар қилинган.

Расмийларнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг сони тобора ошиб бориши мумкин, чунки зарар миқдори ҳали маълум эмас.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг